Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ҳалима Яқуб Соҳибқирон мақбарасини зиёрат қилди

Ҳалима Яқуб Соҳибқирон мақбарасини зиёрат қилди

Сингапур Президенти Ҳалима Яқуб Самарқандга ташрифини Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилиш билан бошлади. Буюк муҳаддис ҳақига Қуръон тиловат қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси М. Комилов олий мартабали меҳмонга Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан янгидан бунёд этилаётган мазкур мажмуадаги қурилиш-бунёдкорлик ишлари, мазкур объектнинг аввалги ҳолати ҳақида маълумот берди. Зиёратчилар учун мажмуа ва унинг атрофида яратилаётган имконият ва қулайликлар зиёрат туризмини ривожлантиришга хизмат қилиши қайд этилди.

Ҳалима Яқуб хоним Ислом оламида муҳаддислар султони деб эътироф этиладиган Имом Бухорий мажмуасини обод қилиш билан боғлиқ ишларга юксак баҳо берди.

Киритилди: 13:05 25.05.2023. Ўқилди: 1687 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!