Туркия бу борада расмий маълумотга эга бўлмаса-да, Ғазо секторидаги ўт очишни тўхтатиш келишувларини қўллаб-қувватлайди.
Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Хоқон Фидан Суриянинг ўтиш даври ҳукуматидаги ташқи ишлар вазири Асаад Ҳасан ал-Шибоний бошчилигидаги янги маъмурияти делегацияси билан Анқарада бўлиб ўтган музокаралар якунида маълум қилди.
"Яқин соатларда бу борада расмий эълонлар олишни кутмоқдамиз. Туркия сифатида бу йўналишдаги ҳар қандай қадамни қўллаб-қувватлаймиз, бу минтақавий барқарорликни таъминлаш учун муҳим", - деди турк вазири.
Фидан, Анқара 1967 йилдаги чегаралар ичида пойтахти Шарқий Қуддус бўлган Фаластин давлатини барпо этиш билан Фаластин масаласини икки давлат асосида ҳал қилиш учун саъй-ҳаракатларини давом эттиришини қўшимча қилди.