Лионель Месси ўз футболкасини ҳакамга берди.
"Интер Майами" КОНКАКАФ Чемпионлар кубогининг биринчи даврасида "Канзас Сити"ни мағлуб этди (1:0). Аргентиналик ҳужумчи ўйиндаги ягона голни урди.
Учрашув бош ҳаками Марко Антонио Ортис Нава бўлди. ESPN нашрининг ёзишича, ўйин якунлангач, мексикалик ҳакам Мессининг ёнига келиб, унинг футболкасини сўраган. Футболчи реферига рад жавобини бермади ва унга либосини берди.
Эслатиб ўтамиз, ўйин Канзас-Ситида 16 даража совуқ ҳароратда бўлиб ўтди.