Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Ҳаж тақиқи давлатлар иқтисодиётга қандай таъсир қилди?

Ҳаж тақиқи давлатлар иқтисодиётга қандай таъсир қилди?

Коронавирус пандемияси туфайли бу йил ҳаж зиёратини миллионлаб киши эмас, атаги минг киши амалга ошира олади. Ушбу тақиқ нафақат Саудия Арабистони, балки бошқа мамлакатларнинг ҳам иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатмоқда. 

Каъбатуллоҳ яқинида такси фирмаси бўлган Малик исмли тадбиркор Би-би-сига берган интервьюсида касодга учраганини айтган. “Айни пайтда ходимларнинг аҳволи жуда ёмон. Уч-тўрт ойдан бери уйда ўтиришибди, иш топа олишмаяпти, – дейди у. – Ҳукумат бизга ёрдам бермаяпти. Мен йиққанларим билан яшаб турибман, яна 2-3 ойга етади, ундан кейин нима қилишни билмайман”. 

Бир томондан нефть нархининг тушиши, иккинчи томондан Ямандаги уруш шундоқ ҳам Саудия Арабистони иқтисодиётига салбий таъсир қиляпти, ана шу омиллар қаторида коронавирус пандемияси ҳам бор. 

Ҳаж мавсумида ҳожиларни тўйдириш ҳам муҳим иқтисодий фаолиятлардан бири эди. Саудия Арабистонига аввалги йилларда озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилган давлатлар бу йил зарар кўряпти. Улардан бири – Кения. 

Кения фермерлар иттифоқи раиси Партик Киманининг айтишича, ҳар йили ҳаж мавусимида 5 минг бош мол гўштини экспорт қилинар эди. Бу йил гўштлар чорвачилик билан шуғулланувчиларнинг қўлида қолиб кетди.  

Киритилди: 09:18 18.07.2020. Ўқилди: 2682 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!