Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ҳафта давомида Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ҳафта давомида Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

“Ўзгидромет” прогнозларига кўра, ҳаво ҳарорати кечалари 15-20 даража, кундуз кунлари 28-33 даража атрофида, жанубда 35-38 даражагача бўлади.

8—10 сентябрь кунлари Тошкент ва Фарғона вилоятларининг айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 12-сентябрь, жума куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Тошкентда 8 сентябрь куни кундузи ҳаво бир оз булутли бўлади, қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат асосан кечаси 18-20 даража, кундузи 30-32 даража бўлади.

Киритилди: 12:45 08.09.2025. Ўқилди: 1504 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!