Бундай об-ҳаво шароитида эҳтиёт чораларини кўриш сўралмоқда.
Маълумот учун:
21 сентябрдан бошлаб Урганч, Қарши ва Самарқанд шаҳарларида майда заррачалар ПМ2,5 ва ПМ10 миқдори кўтарилган.
22 сентябрь куни Қарши, Бухоро, Самарқанд, Гулистон ва Жиззах шаҳарларида майда заррачалар ПМ2,5 ва ПМ10 миқдори ортган ва метеорологик шароит (ғарбий ҳужум) таъсирида Тошкентга етиб келди.
Тошкент шаҳрида 22 сентябрь куни соат 15:00 дан бошлаб майда заррачалар ПМ2,5 ва ПМ10 миқдорининг ошиши кузатилди.
Аввалроқ, Тошкент шаҳри дунё бўйича ҳаво ифлосланиш даражасида етакчилик қилгани ҳақида хабар берилганди. Халқаро IQAir портали маълумотларига кўра, пойтахт ҳавоси “бинафшаранг” хавф даражасига етди ва нафас олиш учун энг ноқулай шароитлардан бири юзага келди.
Асосий ифлослантирувчи сифатида қўпол PM10 заррачалари қайд этилган бўлса, PM2.5 майда чанғ заррачалари миқдори Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган йиллик ўртача меъёрлардан қарийб 9,4 баравар юқори экани кузатилмоқда.