"Bloody Elbow" билан суҳбатда Ҳабиб жамоадоши Ибрагим Ибрагимов Усмон Нурмагомедовнинг шафқатсиз машғулот усуллари ҳақида батафсил маълумот берди.
Машғулотлардан максимал натижа олиш учун улар Янги Зеландиядаги City Kickboxing клубида Александр Волкановски ва Исроил Адесаня қўллайдиган акула ҳовузи услубидаги машқларни бажарадилар.
"[...] Бу қийин пайтлар. У [Усмон] машғулотни олиб борганда," - деди Ибрагимов. "Жангга тайёргарлик кўраётган барча йигитлар деворга тизилишади. Кейин ҳар бир гуруҳда беш киши бўлади ва бу беш киши алмашиб туради."
"Бир дақиқада бир йигит, кейинги дақиқада бошқа янги йигит, яна бир дақиқада яна бошқаси - улар ҳаммаси сени деворга уриш учун ҳаракат қилишади. Беш дақиқадан сўнг бир дақиқа дам оласан ва ўша беш киши, ҳаммаси янги, сен уларга ҳужум қиласан."
Отасига ўхшаб, Нурмагомедов ҳам марҳум отаси Абдулманап Нурмагомедовнинг қаттиқ машғулот усулларидан фойдаланади. Бунга мажбурий соч олиш ва агар спортчилар уларнинг қўл остида машқ қилишни истаса, телефонларини шкафга қулфлаш киради. Бу чалғитувчи омилларни бартараф этиш учун қилинади.
Агар жангчилар бу қоидани бузса, орқа томонларига қамчи билан урилади.