Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Гвардиолага «ПСЖ» футболчиси керак

Гвардиолага «ПСЖ» футболчиси керак

Бир неча ҳафта олдин "Манчестер Сити" "ПСЖ"даги оғир вазиятдан фойдаланиб, дарвозабон Жанлуижи Доннаруммани ўз сафига қўшиб олганди. "Шаҳарликлар" энди парижликлардан бошқа бир футболчини нишонга олди.

Goal порталининг Jeunes Footeux’га таяниб хабар беришича, "Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиолага "ПСЖ" ярим ҳимоячиси Уоррен Заир-Эмери ёқади. "Шаҳарликлар" футболчининг ҳолатини сабр билан кузатиб боради ва имкон бўлса, уни ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

"ПСЖ" президенти Носир Ал-Хелайфий Уоррен Заир-Эмерини 100 миллион еврога баҳоламоқда. 2025/2026 йилги мавсумда Заир-Эмери "ПСЖ"нинг еттита ўйинида иштирок этган.

Тўрт ҳолатда 19 ёшли хавбек асосий таркибда майдонга тушди.

Киритилди: 23:19 25.09.2025. Ўқилди: 855 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!