Кўринишидан, шу ёзда «Манчестер Сити»ни кенг кўламли қайта қуриш ишлари кутмоқда. El Nacional нашрининг хабар беришича, Хосеп Гвардиоланинг жамоа бош мураббийи лавозимида қолиши даргумон. Тажрибали мутахассис ўз лавозимини тарк этиш борасида деярли бир қарорга келиб бўлган — Гвардиола клубдаги фаолияти ўз ниҳоясига етганини ва лойиҳа тугаганини ҳис қилмоқда.
Гвардиола ёки таътилга чиқади, ёки бирор терма жамоани бошқаради. «Манчестер Сити» мураббийлик курсисида Хосепнинг ўрнини аввал унинг штабида фаолият юритган Энцо Мареска эгаллаши мумкин.
Шунингдек, хабарда айтилишича, ёзги трансфер ойнасида жамоанинг икки нафар топ-ярим ҳимоячиси — Родри ва Бернарду Силва ҳам «Манчестер Сити»дан кетиши кутилмоқда.