"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоа ҳужум чизиғида фақатгина Эрлинг Холандга таяниб қолганидан жиддий хавотирда.
City Xtra хабарига кўра, "шаҳарликлар" бош мураббийи январь ойида жамоага ҳужум чизиғида кўпроқ гол урадиган футболчи келишини истамоқда. "Борнмут" вингери Антуан Семеньо бу йўлда идеал ечим ҳисобланмоқда.
"Ливерпуль" ҳам жиддий қизиқиш билдираётган 25 ёшли ганаликнинг товон пули 65 миллион фунт ҳисобланади.
Семеньо жорий мавсумда жами 12 та ўйинда 9 та голда иштирок этган - 6 та гол, 3 та ассист.