Пеп Гвардиола Чемпионлар лигаси плей-офф босқич қуръасига кўра, навбатдаги марта «Реал»га рақиблик қилиши ҳақида фикрини билдирди.
«Манчестер Сити» ва «Реал» ушбу турнирнинг плей-офф ўйинларида кетма-кет 4-марта ўзаро тўқнаш келмоқда.
«Бу худди дербига айлангандек. Кетма-кет тўрт йилдан буён «Реал» билан учрашяпмиз.
Умуман олганда, «Бавария» ёки «Реал» – иккиси ҳам қийин рақиблар», - дейди «Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола.
Аввалроқ, Пеп қуръа олдидан «Реал» - турнир қироли, «Бавария» эса қироллар ичида иккинчи ёки учинчиси», дея таъриф берганди.