Пеп Гвардиола мураббийлик фаолиятидаги энг ёмон мавсумлардан бирини ўтказмоқда.
Испаниялик мураббий қўл остидаги "Ман Сити" Англия кубоги финалида "Кристал Пэлас"га 0:1 ҳисобида ютқазди.
Жамоа бу мавсумда фақат Англия Суперкубогини қўлга киритди. "Шаҳарликлар" АПЛда чемпионликни ҳимоя қила олмади, Чемпионлар лигасида жамоа "Реал"га қарши плей-офф ўйинларида мағлуб бўлди (2:3, 1:3), Лига кубогида "Тоттенхэм"га (1:2) ютқазиб, 1/8 финалда иштирокини якунлади.
Совринлар борасида бу Пепнинг мураббийлик фаолиятидаги энг ёмон мавсум, 2016/17 йилги совринсиз мавсумни ҳисобга олмаганда.
Шу билан бирга, 2016/17 йилги мавсумда "Сити" АПЛда 3-ўринни эгаллаганди ва Чемпионлар Лигасига йўл олганди. Айни пайтда жамоа 6-ўринда бормоқда ва EЧЛга чиқа олмаслик хавфи остида.
Гвардиола "Ман Сити"гача "Барселона" ва "Бавария"ни бошқарган.