Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Гвардиола Ҳусановни ФИФА кунларида Ўзбекистон ихтиёрига юбормоқчи эмас

Гвардиола Ҳусановни ФИФА кунларида Ўзбекистон ихтиёрига юбормоқчи эмас

«Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилаётган футболчимиз Абдуқодир Ҳусанов 5 октябрь куни бўлиб ўтадиган «Брентфорд»га қарши учрашувни ҳам ўтказиб юбориши мумкин.

Гвардиола уни асраш мақсадида қўшимча дам бермоқчи ва шу орқали уни Ўзбекистон терма жамоасининг октябрь ойидаги йиғинларига ҳам қўйиб юбормоқчи эмас.

Ўзбекистон Уругвай терма жамоасига қарши Малайзияда ўйин ўтказади. Бундай узоқ муддатли парвоз янги жароҳатдан тузалган футболчи учун қўшимча муаммолар туғдириши мумкинлигидан «Сити» мураббийлари штаби хавотирда. Шу боис Абдуқодирнинг Манчестерда қолиши ва ФИФА кунларидан сўнг майдонга қайтиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Абдуқодир жорий мавсумда «шаҳарликлар» сафида 6 та ўйинда майдонга тушди.

Киритилди: 18:59 24.09.2025. Ўқилди: 1284 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!