Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди

Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола эртага бўлиб ўтадиган Англия кубоги 1/16 финалидан ўрин олган "Хаддерсфилд"га қарши ўйиндан олдин Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди.

«Айтиш мумкинки, Абдуқодир Ҳусанов чап қанот ҳимоясидан ташқари ҳимоянинг исталган чизиғида ўйнай олади. У ўйинни ҳис қилади, ишончли, барқарор ва жисмоний жиҳатдан айни кучга тўлган Кайл Уокерга ўхшайди. У ақл бовар қилмас даражада диққатини жамлаган, ўрганишга чанқоқ. У ҳақиқатан ҳам жуда яхши кўринди. Ўзбекистондан Францияга кўчиб ўтиш ва биз учун оғир мавсумда мослашиш тажрибаси... Бизда мавжуд тизимга тез мослашмоқда. Ўйлайманки, уни навбатдаги кўп йиллар давомида энг яхши харид сифатида ҳис қилиб яшаймиз», - деди испаниялик мутахассис.

Киритилди: 18:54 23.09.2025. Ўқилди: 1278 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!