Халқаро суд қарори ижро этилиши керак, деди БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш БМТнинг Фаластин халқининг ажралмас ҳуқуқлари бўйича қўмитаси йиғилишида сўзлаган нутқида.
Гаагадаги Халқаро cуд Жанубий Африка Республикасининг Ғазо секторидаги геноцид бўйича Исроилга қарши вақтинчалик чоралар кўриш ҳақидаги даъвоси бўйича вақтинчалик қарор чиқарди. Суд геноцид конвенциясига мувофиқ, Исроилга Ғазода геноциднинг олдини олиш, фаластинликларга қарши геноцид чақириқларини жазолаш, ҳудуд аҳолисига инсонпарварлик ёрдами оқимини таъминлаш, шунингдек, Фаластинга қарши ҳаракатлар содир этганликда айбланган далилларни сақлаб қолиш учун барча чораларни кўришни буюрди. БМТ суди Жанубий Африка Республикасининг даъвоси асосида Исроилни Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётини тўхтатишга мажбурламади, деб хабар беради ria.ru.
“Халқаро гуманитар ҳуқуқ, жумладан мутаносиблик тамойиллари ва ҳужумлар пайтида эҳтиёт чоралари доимо ҳурмат қилиниши керак. Ва Халқаро суднинг мажбурий қарорлари ижро этилиши керак”, деди Гутерриш.