Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Гутерриш: Ғазо халқи йўқ қилинаётганини дунё кўриб турибди — бу оқланмайди

Гутерриш: Ғазо халқи йўқ қилинаётганини дунё кўриб турибди — бу оқланмайди

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш таъкидлашича, Ғазо аҳолисини йўқ қилиш ва очликка маҳкум этиш бутун дунё кўз ўнгида рўй бермоқда ва бу ҳеч қандай ҳолда оқланмайди.

У бу фикрларни Фаластин муаммосини тинч йўл билан ҳал этиш ва икки давлат ечимига бағишланган халқаро анжуманда айтди.

Гутерриш таъкидлашича, изроил-фаластин тўқнашуви авлодлар давомида халқаро ҳуқуқ ва умидларни йўққа чиқариб келмоқда, аммо шунга қарамай, тинч ечим топишга интилиш зарур.

Киритилди: 21:14 28.07.2025. Ўқилди: 639 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!