БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг айтишича, Хавфсизлик кенгашини ислоҳ қилиш мантиқий, чунки унинг ҳозирги таркиби бугунги дунёга мос келмайди, балки 1945 йилдаги воқеликни акс эттиради, бу эса қонунийлик ва самарадорлик билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради.
Бу ҳақда у журналистларга матбуот анжуманида айтиб ўтди.
"Хавфсизлик кенгашини ислоҳ қилиш - бу мутлақо мантиққа тўғри келадиган нарса. Хавфсизлик кенгаши замонавий дунёга мос келмайдиган таркибга эга. У 1945 йилги даврга тўғри келади ва бу нафақат қонунийлик муаммосини, балки самарадорлик муаммосини ҳам келтириб чиқаради", - деди Гутерриш.
Бош котиб, хусусан, Франция ва Буюк Британиянинг вето ҳуқуқини чеклаш бўйича таклифларига, айниқса, инсон ҳуқуқларининг оммавий равишда бузилиши ҳолатларида "ҳамдард" эканини таъкидлади. Унинг таъкидлашича, у "Хавфсизлик кенгашини ислоҳ қилиш зарурлиги ҳақида доимо гапириб турадиган" биринчи Бош котибдир.
Гутерриш ислоҳот бўйича муваффақиятга эришилганини айтди: "Ҳозирда қўмита жиддий ишламоқда ва бир қанча давлатлар, ҳатто доимий бешликдан ҳам, Африка доимий аъзолик ҳуқуқига эга бўлиши кераклигини тан олди". Шу билан бирга, у ислоҳот ва вето ҳуқуқи бўйича якуний қарор фақат аъзо давлатлар томонидан қабул қилиниши мумкинлигини эслатди.