Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Гурланлик ота алимент пули ўрнига фарзандларига тўрт хонали уй совға қилди

Гурланлик ота алимент пули ўрнига фарзандларига тўрт хонали уй совға қилди

Хоразм вилояти, Гурлан туманида яшовчи ота икки нафар вояга етмаган фарзандларининг 18 ёшга қадар бўлган даври учун тўланиши лозим бўлган алимент пули ўрнига ўзининг номида бўлган умумий майдони 73,3 кв.метрдан иборат квартирани совға қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Гурлан тумани бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор Х.Юлдашевдан ундирувчи Н.Тўраева фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандлари моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Бюронинг Гурлан тумани бўлими давлат ижрочиси томонидан қарздорга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарорига асосан вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментларни олдиндан тўлаш имконияти мавжудлиги тушунтирилган.

Давлат ижрочисининг олиб борган ижро ҳаракатлари, шунингдек, тушунтириш ишлари самара бериб, томонларнинг ўзаро келишувига кўра, ота ўз фарзандларининг 18 ёшга тўлгунига қадар белгиланган алимент тўлови учун Урганч шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйдаги 73,3 кв.метр бўлган квартирани ўғлининг номига нотариал тартибда расмийлаштириб берди.

Киритилди: 20:05 12.07.2025. Ўқилди: 659 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!