Халқаро спорт устаси (IM) Гулруҳбегим Тохиржонова Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг кеча ёшлар билан ўтказган учрашувида иштирок этди.
Бу ҳақда Тохиржонова ўзининг Instagram тармоғидаги саҳифасида маълум қилди:
"Бугун мен Ўзбекистон Президенти билан учрашиш бахтига муяссар бўлдим. Эътибор ва қўллаб-қувватлаганлари учун катта раҳмат!", деб ёзган Гулруҳбегим.
Аввалроқ, шахматчининг АҚШ федерациясидан Ўзбекистонга қайтишга қарор қилгани ҳақида хабар берган эдик.