Бугун 13 февраль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистонга қайтди

Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистонга қайтди

5 йил давомида АҚШ терма жамоаси таркибида дона сурган гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова бундан буён яна Ўзбекистон номидан иштирок этиши эълон қилинди.

У билан олиб борилган музокаралар натижасида Гулруҳбегим юртимизга қайтиб келди.

«Гап пулда ёки ваъдаларда эмас, мен доим Ватанимиз байроғи остида қатнашишни хоҳлаганман. Лекин орада шундай давр бўлдики, кетишга мажбур бўлдим. Агар мен Ўзбекистонда муҳит ўзгарганини, шахмат федерациясида спортчиларга эътибор пайдо бўлганини ҳис қилмаганимда қайтмас эдим», — деди Гулруҳбегим.

Маълумот учун: Гулруҳбегим Тоҳиржонова шу пайтгача АҚШ терма жамоасининг 1-рақамли шахматчиси эди. 2023 йилда АҚШда «Йилнинг энг яхши аёл шахматчиси» деб топилган.

Эътиборлиси, охирги иккита Олимпиада давомида АҚШ ва Ўзбекистон ўзаро дуч келганда Гулруҳбегим ўз юртдошларига қарши дона суришдан бош тортганди.

Киритилди: 12:54 12.02.2025. Ўқилди: 1187 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!