Бугун 29 май, 2022 йил, якшанба

O'ZB

Гулистон шаҳрида фуқаронинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган муҳандис ушланди

Гулистон шаҳрида фуқаронинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган муҳандис ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Давлат кадастрлар палатасининг Гулистон шаҳар филиали кадастр муҳандиси О.И. фуқаро С.нинг Гулистон шаҳар, “Баҳор” маҳалласидаги уйининг кадастр ҳужжатларини шакллантириб, отасининг номига расмийлаштириб бериш эвазига ўз хизмат хонасида 300 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 12:29 14.05.2022. Ўқилди: 1071 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!