Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Грузиянинг асосий курорт шаҳарлари довул остида қолди

Грузиянинг асосий курорт шаҳарлари довул остида қолди

Грузиянинг Қора денгиз соҳиллари довул остида қолди. Асосий дам олиш ҳудудларига ёққан жала тиззагача етади, деб хабар беради МИР 24. 

Батуми чўмилиш ҳавзалари бўм-бўш. Шаҳар маркази денгизга ўхшаб қолган. Йўллар ва уйларни кучли жала сабаб, сув босган. Батумига ёндош Кобулеттида ҳам талофатдан кўрилган зарар ҳисоблаб чиқилмоқда. Қутқарув хизмати бетўхтов ишлаяпти.

“Телефонларимиз бир дақиқа ҳам жим турмаяпти. Турли туманлардан қўнғироқ қилиб, ёрдам сўрашмоқда. Тураржойларни тошқиндан тозалаш зарур, қаердадир коммуникатсия ишдан чиққан, яна бир жойда шу ҳодиса билан боғлиқ бошқа муаммо. Хуллас, тезкор гуруҳларимиз қисқа муддатларда муаммоларни ҳал қилишмоқда”, дейди Батуми шаҳар коммунал хизмати бошлиғи Марика Гвианидзе.

Табиий офат Ажариянинг тоғли туманларигача бориб етди. У ерни қуюқ туман ва қор қоплаган. Айрим йўлларда  транспорт ҳаракати тўхтатилган.
 

 

Киритилди: 16:01 03.11.2019. Ўқилди: 2200 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!