Бугун 6 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

12 кунда тўртта жиддий баҳс: «Барселона»нинг октябрь тақвими

12 кунда тўртта жиддий баҳс: «Барселона»нинг октябрь тақвими

«Барселона»ни октябрь ойида Испания чемпионати ва Чемпионлар лигаси доирасида бир қатор муҳим учрашувлар кутмоқда.

Каталонияликлар 10 октябрь куни Ла Лигада «Хетафе»ни ўз майдонида қабул қилади. Орадан уч кун ўтиб эса жамоа Чемпионлар лигасида «Галатасарой» меҳмони бўлиш учун Истанбулга йўл олади.

17 октябрда «Барселона» Испания чемпионатининг навбатдаги турида «Реал Бетис»га қарши сафарда майдонга тушади.

Шундан сўнг каталонияликларни Европа майдонида яна бир жиддий синов кутади. 20 октябрь куни жамоа Парижда «Пари Сен-Жермен» билан баҳс олиб боради.

Ойнинг энг катта тўқнашуви эса 25 октябрь куни бўлиб ўтади. «Барселона» Ла Лига доирасида азалий рақиби «Реал Мадрид»ни қабул қилади. Навбатдаги «Эль-Класико» чемпионлик учун кураш нуқтайи назаридан алоҳида аҳамият касб этиши мумкин.

Шу тариқа, «Барселона» 13 октябрдан 25 октябргача бўлган 12 кун мобайнида «Галатасарой», «Реал Бетис», «ПСЖ» ва «Реал Мадрид»га қарши кетма-кет тўртта мураккаб учрашув ўтказади.

Киритилди: 19:39 04.10.2026. Ўқилди: 1187 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!