Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Грузияда қозоғистонлик ҳайдовчи дори воситаси учун 16 йилга қамалди

Грузияда қозоғистонлик ҳайдовчи дори воситаси учун 16 йилга қамалди

Грузиядаги суд автомобиль аптечкасида оғриқ қолдирувчи дори воситасини олиб юрган Қозоғистон фуқаросини 16 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда Tengrinews.kz sinegor.kz нашрига таяниб хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, Шучинск шаҳрида яшовчи юк машинаси ҳайдовчиси апрель ойида Грузиянинг Поти портида қўлга олинган. Эркак кучли бел оғриғидан азият чеккани сабабли ўзи билан бирга кучли таъсирга эга оғриқ қолдирувчи дори олиб юрган. Грузияда ушбу препарат психотроп ва гиёҳвандлик моддалари қаторига киритилган.

Ҳайдовчи ҳибсга олинган. Унинг турмуш ўртоғи беш ой давомида адолатга эришиш ва эрини уйига қайтариш учун ҳаракат қилган. Вазиятга Буравой тумани ҳокимлиги ва прокуратура вакиллари ҳам аралашган.

Бироқ дори воситаси беморга Германияда шифокор томонидан ёзиб берилганини исботлашнинг имкони бўлмаган. Қозоғистонликнинг яқинлари суд ҳукми устидан апелляция шикояти бериш ниятида. Грузия қонунларига кўра, бунинг учун бир ой вақт бор.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, консуллик ходимлари фуқарони сақлаш жойида бориб кўрган, суд мажлисларида иштирок этган, адвокат топишга ёрдам берган ва унинг қариндошлари билан алоқада бўлиб келган. Вазирлик фуқарога консуллик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни давом эттиради.

Киритилди: 08:48 11.10.2026. Ўқилди: 873 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!