Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Украина 2061 йилгача қарз тўлайди

Украина 2061 йилгача қарз тўлайди

Украина халқаро молия институтлари олдидаги қарзларини 2061 йилгача тўлашни режалаштирган. ТАСС Украина Молия вазирлиги маълумотлари асосида ҳисоб-китоб қилиб, мамлакатнинг Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ва Жаҳон банки олдидаги жами тўловлари қарийб 128,86 миллиард долларни ташкил этишини маълум қилди.

Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу сумманинг қарийб 100,92 миллиард доллари асосий қарз, 27,94 миллиард доллари эса фоиз тўловларига тўғри келади. Тўловлар 2057 йилгача долларда, 2061 йилгача эса еврода амалга оширилиши кўзда тутилган

2026 йилда Украинанинг ташқи кредиторларга тўловлари 4,86 миллиард долларни ташкил этиши кутилмоқда. Шундан 2,41 миллиард доллари асосий қарз, 2,45 миллиард доллари эса фоизлардан иборат.

Бироқ бу ҳисоб-китоблар янги ташқи қарзлар олинмаслиги шарти билан тузилган. Украина қарз олишни давом эттирса, келажакдаги тўловлар ҳажми ва муддати ҳам ўзгариши мумкин.

Украина Молия вазирлиги маълумотларига кўра, 2026 йил 31 август ҳолатида мамлакатнинг давлат ва давлат томонидан кафолатланган қарзи 9,603 триллион гривна ёки 215,55 миллиард долларни ташкил этган.

ТАСС ҳисоб-китобларига кўра, 2027 йилда давлат қарзини тўлаш ва унга хизмат кўрсатиш учун 1,18 триллион гривна — қарийб 26,4 миллиард доллар сарфланиши режалаштирилган.

Ҳукумат 2027 йилда 1,66 триллион гривна миқдорида қарз олишни режалаштирмоқда. Давлат қарзининг прогноз қилинаётган чегараси 12 триллион гривнадан ошиб, ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) қарийб 110,4 фоизига тенг бўлиши мумкин.

ТАСС маълумотларига кўра, Владимир Зеленский президентлиги даврида Украина давлат қарзи сезиларли даражада ошган.

Киритилди: 23:15 13.10.2026. Ўқилди: 404 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!