Нашрнинг ёзишича, Тбилиси, Кутаиси ва Батумида норозилик намойишлари ўтказилмоқда. Пойтахтда намойишчилар Руставели хиёбонини тўсиб қўйишди. Шунингдек, одамлар ҳукмрон “Грузия орзуси” партиясининг Кутаиси ва Тбилисидаги офислари яқинидаги йўлларда ҳаракатни тўхтатиб қўйди.
Тbili Life Telegram-канали Кутаисида полиция билан шиддатли тўқнашувлар юз бергани ҳақида хабар берди.
"Бугун конституциявий тўнтариш тугади. Европадан Россия томон ҳаракат қилишмоқда. Ҳукумат ўз халқига уруш эълон қилган. Бугун бу чақириққа қарши бирга турамиз ёки йўқ бўлиб кетамиз", — дея муносабат билдирди Грузия президенти Саломе Зурабишвили.