Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Грузия президенти 11 нафар маҳкумни афв этди

Грузия президенти 11 нафар маҳкумни афв этди

Грузия президенти Саломе Зурабишвили 11 маҳкумни афв этди.

Бу ҳақда давлат раҳбари маъмуриятида маълум қилинди.

Афв этиш тўғрисидаги акт 8 нафар шартли жазони ўтаган маҳкумларга тааллуқли бўлиб, улар жазодан бутунлай озод қилинди. Яна уч маҳкумнинг қамоқ жазоси муддати қисқартирилди.

Маҳкумларнинг қайси жиноятлари учун судланганлиги, шунингдек, уларнинг жинси кўрсатилмаган.

Афв этиш ҳуқуқи Грузия президентининг ихтиёрий ҳуқуқидир. Қарор давлат раҳбари ҳузуридаги Афв этиш масалалари бўйича комиссия тақдимномаси, шунингдек, маҳкумнинг аризаси ва суд ҳукми асосида бевосита Президент томонидан қабул қилинади.

Киритилди: 17:20 11.11.2024. Ўқилди: 606 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!