Бугун 9 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Гризманн ва Рамос бир жамосда тўп тепиши мумкин

Гризманн ва Рамос бир жамосда тўп тепиши мумкин

"Монтеррей" клуби "Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар бермоқда Мексиканинг TUDN ва Record нашрлари.

Манбага кўра, клуб раҳбарияти "ПСЖ" ва "Реал" собиқ ҳимоячиси Серхио Рамос билан шартнома имзолаганидан сўнг, 34 ёшли франциялик футболчини сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Чоршанба куни "Монтеррей" раҳбарияти Гризманнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи синглиси билан учрашди.

Гризманнинг "Атлетико" билан амалдаги шартномаси 2027 йилга қадар имзоланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 18 миллион еврога баҳоламоқда.

Гризманн 2024/25-йилги мавсумда барча мусобақаларда 56 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 09:05 08.08.2025. Ўқилди: 316 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!