Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Грецияда жазирама сабаб очиқ ҳавода ишлаш тақиқланди

Грецияда жазирама сабаб очиқ ҳавода ишлаш тақиқланди

Бу ҳақда Deutsche Welle хабар бермоқда.

"Афина ва мамлакатнинг бошқа кўплаб ҳудудларида курерлар, қурувчилар ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида ишловчи ходимларга соат 12:00 дан 17:00 гача очиқ ҳавода ишлаш тақиқланади. Грециянинг марказий ҳудудларида ҳарорат 43 даражагача кўтарилиши, йирик шаҳарларда эса 40 даражага етиши кутилмоқда. Шу сабабли кўплаб шаҳарларда жазирамадан ҳимояланиш топиш учун кондиционерли махсус жойлар очилган", дея ёзмоқда нашр.

Бундан ташқари, Туркия метеорология хизмати ҳам шу ҳафта мамлакатда кучли жазирама бўлиши ҳақида огоҳлантирмоқда. Синоптикларга кўра, Туркия жануби-шарқидаги Диёрбакир шаҳрида ҳарорат 45 даражагача, сайёҳлар орасида машҳур бўлган Анталияда эса 40 даражагача кўтарилади.

Киритилди: 23:15 22.07.2025. Ўқилди: 774 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!