Мамлакат қонунчилигига кўра, 300 ўринли парламентда сиёсий партиялар таклиф қилган номзодлардан бири ғалаба қозониши учун у 200 нафар депутат томонидан қўллаб-қувватланиши керак. Овоз беришнинг биринчи турида президентликка номзодлар етарли овоз тўплай олмади.
Иккинчи овоз бериш 31 январ куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. Парламентда 156 ўринни назорат қилувчи ўнг марказчи ҳукмрон партия президент лавозимига парламентнинг собиқ спикери Константин Тасcулас номзодини илгари сурмоқда.