Гренландиянинг ҳукмрон Siumut партияси оролнинг мустақиллиги масаласида референдум ўтказмоқчи.
Партия етакчиси Эрик Йенсен Danmarks Radio радиосига берган интервьюсида 11 мартда ўтказиладиган Гренландия парламенти сайловидан сўнг референдум бош масалага айланишини маълум қтлди.
"Албатта, референдумни Гренландия халқи билан яқин ҳамкорликда амалга оширамиз. Бу жуда муҳим. Нима учун овоз беришимиз борасида ҳеч қандай шубҳага ўрин йўқ", — дея таъкидлади Йенсен.
Сиёсатчининг сўзлприга кўра, партия ўз-ўзини бошқариш тўғрисидаги қонуннинг Гренландия ва Дания ҳукуматлари ўртасида музокаралар ўтказилиб, оролга мустақиллик берилиши имкониятлари тўғрисидаги 21-моддасини фаоллаштиришни режалаштирган.