Бугун 15 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Гренландияни сотиб олиш АҚШга қанчага тушиши маълум бўлди

Гренландияни сотиб олиш АҚШга қанчага тушиши маълум бўлди

NBC: Гренландияни сотиб олиш АҚШга камида 700 миллиард долларга тушади.

NBCнинг манбаларга таяниб хабар беришича, Гренландияни сотиб олиш АҚШга камида 700 миллиард долларга тушиши мумкин.

“Президент Дональд Трампнинг Гренландияни сотиб олиш мақсадига эришиши учун АҚШ камида 700 миллиард доллар тўлаши керак бўлади”, дейилади ҳисоботда.

Парламент аъзоси ва Дания парламентининг мудофаа қўмитаси раҳбари Расмус Ярлов 11 январь куни гренландияликларга мурожаат қилиб, уларни Дания таркибида қолиш истагини дунёга етказишга ва уни танқид қилишни бас қилишга чақирди. Акс ҳолда, унинг қайд этишича, АҚШнинг дунёдаги энг катта оролни аннекция қилиш режалари автоматик равишда қонунийлаштирилади. Ярлов, шунингдек, Вашингтон аллақачон босқинчилик режаларини тайёрлаётганини қўшимча қилди, деб хабар берди ria.ru.

Киритилди: 20:57 14.01.2026. Ўқилди: 424 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!