АҚШ Президенти Трампнинг Гренландия масаласи туфайли саккизта Европа давлатига янги 10 фоизлик тарифлар жорий этишини эълон қилганидан сўнг, олтин ва кумуш нархлари кескин кўтарилди.
Олтин 4690 долларга ошди.
АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Германия ва бошқа еттита Европа давлатига уларининг Гренландия бўйича позицияси туфайли 10 фоиз тарифлар жорий этишини эълон қилганидан сўнг, глобал олтин ва кумуш нархлари янги энг юқори чўққиларга кўтарилди. 19 январь, душанба куни эрталаб Осиё фонд бозорларида савдо ҳафтаси бошланганида, нотинчлик даврида асосий актив бўлган олтин 4690,59 долларга, кумуш эса 94,12 долларга етди.
Шу билан бирга, аксарият фонд бозорлари савдо уруши эҳтимоли ҳақидаги хавотирлар туфайли пасайиб кетди. Япониянинг Nikkei индекси 1,4 фоизга, Япониядан ташқаридаги Осиё-Тинч океани минтақаси акцияларининг энг кенг индекси MSCI 0,3 фоизга пасайди. Доллар иена ва Швейцария франкига нисбатан пасайди, евро ва фунт стерлинг эса кўтарилди, нефть нархлари эса ўзгаришсиз қолди, деб хабар берди dw.com.