Гренландия бош вазири Муте Эгеденинг фикрича, орол Даниядан мустақилликка эришиш учун ҳаракат қилиши керак. Бу ҳақда Реутерс хабар бермоқда.
“Тарих ва бугунги шароитлар Дания билан ҳамкорлигимиз тўлиқ тенгликни яратишга олиб келмаганини кўрсатди. Ўзимиз олға силжиш ва келажакни қуриш вақти келди…", - деди Эгеде.
Унинг қўшимча қилишича, мустақиллик ҳақидаги қарор Гренландия халқи томонидан қабул қилиниши керак, аммо овоз бериш қачон ўтказилиши мумкинлигига аниқлик киритмаган.
Реутерс таъкидлаганидек, бундай баёнотлар Арктика оролининг келажаги ҳақидаги риторикада сезиларли ўзгариш бўлди.
Гренландия 1953 йилгача Дания мустамлакаси эди. Ҳозир у Даниянинг ўзини ўзи бошқарадиган ҳудуди бўлиб, 2009 йилда овоз бериш йўли билан мустақилликни эълон қилиш ҳуқуқини қўлга киритди. 2023 йилда Гренландия ҳукумати конституциянинг биринчи лойиҳасини тақдим этди.
АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трамп бир неча бор Даниядан Гренландияни сотиб олиш истагини билдирган.
Тҳе Неw Ёрк Пост газетаси АҚШнинг бўлажак президентининг яқин ҳамкорларига таяниб, Трамп Гренландияни сотиб олишда “100 фоиз жиддий” эканини ёзди.