Бугун 10 август, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Гренада Буюк Британия таркибидан чиқадими?

Гренада Буюк Британия таркибидан чиқадими?

Буюк Британия қироли Карл III давлат раҳбари бўлган Гренада Миллатлар Ҳамдўстлиги давлати Британия монархига содиқлик қасамёдидан расман воз кечди.

Бу ҳақда Daily Mail газетаси хабар бермоқда.

"Гренада қирол Карл III га содиқлик қасамёдидан воз кечди, чунки Ҳамдўстлик мамлакатлари Британия монархини ўз суверенлиги мақомидан маҳрум қилиш масаласини кўриб чиқишда давом этмоқда”, — дейилади нашр.

Қайд этилишича, келажакда Гренада расмийлари Британия монархига эмас, балки Гренаданинг ўзига содиқлик қасамёд қилади. Нашрнинг ёзишича, мамлакат қонунчилигига киритилган тегишли тузатишлар ўтган жума куни кучга кирди.

Газетанинг таъкидлашича, Буюк Британия қироличаси Елизавета II вафотидан сўнг Британия монархини давлат раҳбари мақомидан маҳрум қилиш ҳақидаги чақириқлар Ҳамдўстликнинг қатор мамлакатларида тобора кўпроқ эшитилмоқда.

Киритилди: 09:30 09.08.2025. Ўқилди: 864 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!