Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Гренада бош вазири Еврокомиссия раҳбаридан кечирим сўрашни талаб қилди

Гренада бош вазири Еврокомиссия раҳбаридан кечирим сўрашни талаб қилди

Гренада бош вазири Дикон Митчелл Еврокомиссия раҳбаридан қуллик учун кечирим сўраш ва товон тўлашни талаб қилди, деб хабар бермоқда Reuters

"Мен қўпол кўринишни истамайман. Лекин сизга репарациялар масаласи ҳақида гапирмоқчиман, бу масалани сиз билан муҳокама қиламиз. Биз буни ўзимиз ва келажак авлодлар учун қилишга мажбурмиз. Қулликни инсониятга қарши жиноят сифатида тан олиш, бунинг учун кечирим сўраш ва компенсация тўлаш ҳамда халқаро ҳамжамият бу каби воқеалар ҳеч қачон такрорланмаслигини таъминлаши керак", — дея баёнот берди Митчелл.

Урсула фон дер Ляйен Гренада бош вазирининг баёнотига жавоб қайтарди, лекин репарациялар ҳақида ҳеч нарса демади.

"Қуллик инсониятга қарши жиноятдир. Ҳар бир инсоннинг қадр-қиммати ҳамда умумий ҳуқуқлари дахлсиздир вa ҳар қандай восита билан ҳимоя қилиниши керак", — дея таъкидлади Еврокомиссия раҳбари.

Бундан аввал Буюк Британиянинг собиқ мустамлакалари Лондондан қуллик ва қуллар савдоси учун компенсация талаб қилишга қарор қилган эди.

Киритилди: 11:47 21.02.2025. Ўқилди: 1253 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!