Бугун 23 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Green Card олишни истаган хорижликлар эндиликда аризани АҚШда эмас, балки ўз давлатида туриб топшириши керак

Green Card олишни истаган хорижликлар эндиликда аризани АҚШда эмас, балки ўз давлатида туриб топшириши керак

АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизмати янги сиёсатга оид меморандум эълон қилиб, иммиграцион мақомни ўзгартиришни истаган шахслар аризани Давлат департаменти расмий сайти орқали хориждан туриб топшириши лозимлигини билдирди.

Қўшма Штатлар Ички хавфсизлик департаментига кўра, мамлакатда вақтинча бўлиб турган ва доимий яшаш ҳуқуқини олишни истаган хорижликлар ўз ватанига қайтиши керак бўлади.

"Бу сиёсат иммиграция тизимининг қонун билан белгиланган тартибда ишлашини таъминлайди ва турли бўшлиқлардан фойдаланишни рағбатлантирмайди. Янги тартиб ресурсларни бошқа иммиграция ишларига йўналтириш имконини беришини", дейилади департамент баёнотида.

Бироқ мигрантлар ва қочқинларга ёрдам кўрсатувчи HIAS ташкилоти ушбу қарорни танқид қилди. Ташкилотга кўра, янги сиёсат одам савдоси қурбонлари ҳамда зўравонликдан қочган болаларни хавфли мамлакатларига қайтишга мажбур қилиши мумкин.

Киритилди: Бугун 13:51. Ўқилди: 270 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!