Google АҚШнинг Вайоминг штатида ўзининг биринчи маълумотлар марказини қуриш учун 17 миллиард доллар сармоя киритиши маълум қилинди.
5 ноябрда эълон қилинган лойиҳа компаниянинг сунъий интеллект инфратузилмасини кенгайтиришга қаратилган. Марказ Tallgrass Energy, Black Hills Energy, American Electric Power ва Related Digital компаниялари билан ҳамкорликда барпо этилади.
Лойиҳани электр билан таъминлашда қуввати 702 мегаватт бўлган ёқилғи элементлари мажмуасидан ҳам фойдаланиш режалаштирилган. У карбонат ангидридни тутиб қолиш ва сақлаш технологияси билан жиҳозланади.