Гонконгнинг Тай По туманидаги кўп қаватли турар-жой мажмуасида юз берган йирик ёнғинда ҳалок бўлганлар сони 128 нафарга етди. Расмийларга кўра, қурбонлар орасида бир неча ўт ўчирувчи ҳам бор.
Фожиа натижасида 70 дан ортиқ киши, жумладан 11 нафар ўт ўчирувчи жароҳат олган. 900 га яқин аҳоли эвакуация қилинган.
26 ноябрь куни Вонг Фук мажмуасида чиққан ёнғин қисқа вақт ичида фасаддаги бамбук искалалари ва ёнилғувчан изоляцион материаллар туфайли кенг майдонга тарқалган. Мажмуада қарийб 4000 киши истиқомат қилади.
Полиция қурилиш пудратчиси раҳбарларидан икки нафарини ва маслахатчи муҳандисни “эхтиётсизлик оқибатида ўлимга сабаб бўлиш” айби билан ҳибсга олди.
Гонконг 17 йил ичида биринчи марта ёнғин хавфининг энг юқори — 5-даражасини эълон қилди. Бу ҳодиса аҳоли қурбонлари сони бўйича охирги 70 йилдаги энг катта ёнғин қайди бўлди.