Гондурас соҳилларига ёпирилган «Сара» тропик бўрони ҳалокатли сув тошқинларини келтириб чиқарди, деб хабар берди The Washington Post.
20 мингдан ортиқ гондураслик вайронкор табиий офатдан жабрланди. Ёнғин хизмати одамларни хавфсиз ҳудудларга кўчирмоқда.
«Сара» Гватемала ва Никарагуага ҳам дахл қилиши кутилмоқда. Прогнозга кўра, бўрон 17 ноябр санасида Белиз соҳилларига қадар етиб боради, сўнгра Мексиканинг Юкатан яриморолида кучини йўқотиб тўхтайди.