Коррупция Украинанинг НАТО ва Европа Иттифоқига қўшилиши учун асосий тўсиқ бўлиб, мамлакатнинг иқтисодий тикланишига ва унга хорижий сармоя жалб қилинишига тўсқинлик қилмоқда.
Бу ҳақда Пентагон бош инспектори офисининг ҳисоботида айтилади.
«Коррупция Украинанинг Европа Иттифоқи ва НАТОдаги интилишларини амалга оширишга уринишларини мураккаблаштиришда давом этмоқда. Судьялар, сиёсатчилар ва амалдорлар коррупцияда айбланган, Мудофаа вазирлиги эса кўплаб коррупция можароларида асосий иштирокчи бўлган,» - дейилади ҳужжатда.