Бугун 16 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

АҚШда янги вазирлик ҳафтасига 80 соат ишлашга тайёр одамларни қидирмоқда

АҚШда янги вазирлик ҳафтасига 80 соат ишлашга тайёр одамларни қидирмоқда

АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп яратмоқчи бўлган Ҳукумат самарадорлиги вазирлиги ҳафтасига 80 соатдан кўпроқ ишлашга тайёр бўлган юқори интеллектли одамларни қидирмоқда, дея хабар беради ТАСС.

«Бизга ярим вақтда ишлайдиган ғояларни яратувчи одамлар керак эмас. Харажатларни қисқартириш бўйича ҳафтасига 80 соатдан ортиқ ишлашга тайёр бўлган ихчам ҳукуматни яратиш учун бизга юқори ИҚга эга инқилобчилар керак», — дейилади вазирлик Х.га қилган баёнотида.

Қайд этилишича, янги департаментдаги лавозимларга номзодларнинг энг юқори 1 фоизини вазирлик раҳбарлари – Вивек Рамасвами ва Илон Маск шахсан текширади.

Киритилди: Бугун 01:22. Ўқилди: 432 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!