Россиялик таниқли актриса Светлана Светличная 84 ёшида вафот этди.
Shot телеграм-канали ёзишича, Светличная буйрак ва ўпка хасталиклари туфайли сўнгги бир неча ойни шифохонада ўтказган.
Светлана Светличная Леонид Гайдайнинг «Бриллиант қўл (1968 йил) филми орқали танилган. Шунингдек, «Учрашув жойини ўзгартириш мумкин эмас», «Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси» каби киношедеврларда роллар ижро этган.