Голландиялик бадиий асарларни ўрганиш билан шуғулланувчи дедектив Артур Бранд Пабло Пикассонинг йўқолган суратини топди. Бу ҳақда Sky News хабар берди.
Асар 1999 йилда Саудия шайхи яхтасидан ўғирлаб кетилган ва қора бозорда қўлда-қўлга ўтиб пуллаб борилган. Охирги марта эса уни бу ҳақда ҳаммага маълум қилган тадбиркор сотиб олган.
Асарнинг қиймати 25 миллион еврони ташкил қилади, дея хабар берди нашр.