Бугун 23 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ғолибаф: "АҚШ билан сулҳ фақат Эронга қарши блокада бекор қилинган тақдирдагина мантиқан тўғри келади"

Ғолибаф: "АҚШ билан сулҳ фақат Эронга қарши блокада бекор қилинган тақдирдагина мантиқан тўғри келади"

Агар Ҳормуз бўғозидаги Эрон портларининг блокадаси давом этса, АҚШ ва Эрон ўртасидаги сулҳ маъносиз бўлади.

Эрон парламенти раиси Муҳаммад Бағир Ғолибаф бу ҳақда ижтимоий тармоқларда ёзди.

"Тўлиқ сулҳ фақат денгиз блокадаси ва глобал иқтисодиётни гаровга олиш билан бузилмаса ва Исроилнинг барча жабҳаларда уруш қўзғатувчи ҳаракатлари тўхтатилсагина мантиқий бўлади", дейилади постда.

Ғолибафнинг сўзларига кўра, агар сулҳ бузилса, Ҳормуз бўғозини кемалар учун тўлиқ очиш мумкин эмас.

"Улар ўз мақсадларига ҳарбий тажовуз орқали эриша олишмади ва қўрқитиш орқали ҳам эриша олмайдилар. Олдинга силжишнинг ягона йўли - Эрон халқининг ҳуқуқларини тан олиш", деб хулоса қилди у.

Киритилди: Бугун 08:15. Ўқилди: 388 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!