Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

GM Uzbekistan Cobalt ва Malibu автомобилларини етказиш муддатини икки баробардан зиёдроққа қисқартирди

A A A
GM Uzbekistan Cobalt ва Malibu автомобилларини етказиш муддатини икки баробардан зиёдроққа қисқартирди

GM Uzbekistan компанияси Cobalt ва Malibu автомобилларини етказиб бериш муддатини икки баробардан зиёдроққа қисқартирди. Бу ҳақда компания матбуот хизматига асосланиб "daryo.uz" хабар берди.

«Автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми оширилгани ҳамда мижозларга қулайлик яратишни давом эттирган ҳолда GM Uzbekistan автомобилнинг яна иккита моделини етказиб бериш муддатини қисқартиришга эришганини мамнуният билан маълум қилади. Эндиликда Cobalt (4-позиция, АТ) автомобилини етказиш муддати 84 дан 40 календар кунига (60 дан 25 иш куни) ҳамда Malibu Turbo’ни 125 дан 60 календар кунига (90 дан 45 иш куни) қисқарди. Айтиш жоизки, ушбу янги қисқарган муддатлар автомобиль етказиб бериш тўғрисидаги шартномаларда ҳам ҳуқуқий жиҳатдан ҳам қайд этилади», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, компания хизматларни такомиллаштиришда ҳамда бошқа моделдаги автомобилларнинг етказиб бериш муддатларини ҳам қисқартиришда давом этади ва бу ҳақда қўшимча равишда маълум қилиб боради.

Кунлик тарзда янгиланиб борадиган дилерлик корхоналари кесимида тақсимланадиган автомобиллар рўйхати билан ушбу ҳаволада танишиш мумкин бўлади.

 

Киритилди: 09:50 24.09.2018. Ўқилди: 1439 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!