Бугун 24 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Глобал исиш туфайли Сибирда “дўзах эшиклари” кенгаймоқда

Глобал исиш туфайли Сибирда “дўзах эшиклари” кенгаймоқда

олимлар “дўзах эшиклари” деб аталувчи Якутиядаги Батагайка термокарсти кенгаяётганини айтди. Уларнинг қўшма ҳисоботи Geomorphology журналида чоп этилди.

Абадий музликларнинг эриши ва исиш сабабли ер чўкади. 2014 йилда кратернинг кенглиги 790 метрни ташкил этган бўлса, ҳозир деярли 1 километр, чуқурлиги эса тахминан 100 метр. Тешик кенгайишда давом этмоқда.

Унинг деворларидаги тупроқ том маънода кўз ўнгимизда эримоқда, — дейилади хабарда.

Шу билан бирга, ҳар йили абадий музликдан атмосферага 5 минг тоннагача углерод чиқарилади. Кратернинг эриши ва кенгайиш тезлиги ошиб бормоқда: 1990 йилларда у йилига 7-10 метрни ташкил этган бўлса, ҳозирда йилига 30 метргача боради.

Термокарст — ерости музларининг эриши натижасида тупроқ ва унинг остидаги жинсларнинг нотекис чўкиш жараёни.

Киритилди: 22:53 14.06.2024. Ўқилди: 1581 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!