Бугун 13 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Гидрометеорологик огоҳлантирув: Қашқадарёдан Андижонгача — сел хавфи бор!

Гидрометеорологик огоҳлантирув: Қашқадарёдан Андижонгача — сел хавфи бор!

ТЕЗКОР ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИК АХБОРОТ

23–27-май кунлари кутилаётган ёмғир сабабли республиканинг қуйидаги тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин:

▫️Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;

▫️Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробод туманларида;

▫️Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

▫️Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

▫️Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

▫️Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

▫️Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

▫️Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи, дам олувчи ва ҳаракатланувчи фуқаролардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади.

Киритилди: 21:39 22.05.2025. Ўқилди: 948 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!