Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Гэтжи: “Мен Хабибнинг қонини кўрмоқчиман”

Гэтжи: “Мен Хабибнинг қонини кўрмоқчиман”

Вақтинчалик UFC чемпиони Жастин Гэтжи енгил вазн тоифасидаги чемпион Хабиб Нурмагомедовга қарши бўлиб ўтадиган жанг ҳақида гапириб берди.

“Мен унинг қонини кўришимни биламан. Мен унинг қонини ва бунга унинг муносабатини кўришни истайман. У мен каби телба эмас. Ҳа, у ҳам телба ва рақобатни севади, лекин мен каби эмас!”, - дейди Гэтжи.

Нурмагомедов ва Гэтжи ўртасидаги жанг 24 октябрь куни Абу-Дабида “UFC 254” турнири доирасида бўлиб ўтади.

Маълумот ўрнида, Нурмагомедов 28 профессионал жанг ўтказган ва 28 ғалабага эришган.

Гэтжи эса 22 та ғалаба ва иккита мағлубиятга эга.

Киритилди: 22:24 23.09.2020. Ўқилди: 3674 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!