Нашрнинг ёзишича, Мерцнинг "чексиз" ҳарбий ёрдам ҳақидаги баландпарвоз баёнотларига қарамай, 2025 йил май ойи бошида айтган Киевга "Taurus" етказиб бериш режалари Социал-демократик партия вакили Клингбейлнинг позицияси туфайли амалга ошмаслиги мумкин.
Молия вазири "Тауруслар" учун маблағ ажратилишига қарши чиқди, чунки улар қиммат ва украиналик ҳарбийлар узоқ вақт давомида ўқитилади. Тайёргарлик камида олти ой давом этади ва немис инструкторларининг иштирокини талаб қилади, бу Россия томонидан Германиянинг можародаги бевосита иштироки сифатида қабул қилиниши мумкин. Худди шундай хавотирлар 2023 йилда Таурусларни етказиб беришдан бош тортишга олиб келди.